Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Тарифлар ва савдо урушларида ғолиблар йўқ"

"Тарифлар ва савдо урушларида ғолиблар йўқ"

“Марказий Осиё – Хитой” саммитида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин глобал савдо урушини жунгли қонуни ҳукмрон бўлган муҳитга қиёслади.

“Халқаро вазиятнинг мисли кўрилмаган ўзгаришлари глобал силкинишлар ва ўзгаришларнинг янги даврини бошлаб берди. Тенглик, адолат, ўзаро манфаат ва манфаатдорлик тамойилларига қатъий амал қилишгина дунёда тинчликни сақлашга ва умумий фаровонликка эришишга мумкинлик беради. Тарифлар ва савдо урушларида ғолиблар йўқ”, – деди у саммитда.

Унинг фикрича, протекционизм, гегемонликка интилиш ҳам шундай йўлдан бораётган давлатга ҳам, бошқа давлатларга ҳам йўқотишлар олиб келади.

“Тарих тегирмонини орқага буриб бўлмайди, фақат олдинга интилиш муҳим, деб айтганман. Бизга парчаланган дунё эмас, бирлашган дунё керак. Инсоният жунгли қонунларига бўйсунмай, балки умумий тақдирга эга бирлик муҳитида ривожланиши керак”, – деди Си Цзиньпин.

Киритилди: 21:35 17.06.2025. Ўқилди: 656 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!