Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Танзила Норбоева АҚШнинг Юта штати Сенати раиси билан учрашди

Танзила Норбоева АҚШнинг Юта штати Сенати раиси билан учрашди

Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигининг муҳим йўналишлари, савдо-иқтисодий, меҳнат муносабатлари, гендер тенглиги соҳаларида алоқаларни ривожлантириш, парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева 24 апрел куни АҚШнинг Юта штати Сенати раиси Стюарт Адамс бошчилигидаги делегация билан музокара ўтказди.

Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигининг муҳим йўналишлари, хусусан, савдо-иқтисодий, меҳнат муносабатлари, гендер тенглиги соҳаларида алоқаларни ривожлантириш, парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Мулоқот давомида инвестициявий, товар ва хизматлар бозори, тоғ-кон саноати, энергетика, ахборот технологиялари соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр алмашилди. Бунда Юта штати бизнес доиралари билан ўзаро манфаатли аниқ лойиҳаларни амалга ошириш, ҳудудлар ўртасида шерикликни йўлга қўйиш ва алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.

Суҳбат чоғида шунингдек, гендер тенгликни таъминлаш, меҳнат муносабатлари ва миграцияси, соғлиқни сақлаш, таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ижтимоий лойиҳаларни фаоллаштириш масалалари томонлар эътибор марказида бўлди.

Стюарт Адамс қатор йўналишлар хусусан, бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий соҳаларда ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларни йўлга қўйиш борасида Юта штати Сенати бор имкониятларни жалб қилишга тайёрлигини, етакчи компаниялар раҳбарлари бунга қизиқиш билдираётганини қайд этди.

Киритилди: 10:28 25.04.2024. Ўқилди: 491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!