Танзания шимолида сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида камида 47 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform агентлиги BBCга таяниб.
Президент Самия Ҳасан қутқарув ишларига ёрдам бериш учун миллий хавфсизлик кучларини юборган Хананг тоғи этагида 47 киши ҳалок бўлди, 80 киши яраланди.
Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли уйлар ва инфратузилма ҳам шикастланган.
Тошқинлар Танзаниядаги энг жиддий табиий хавф ҳисобланади ва ҳар йили ўн минглаб одамларга таъсир қилади.
Танзанияда ўтган ой кучли ёғингарчилик пойтахт Дар Ас Салом ва бошқа ҳудудларда ўлим ва вайронагарчиликларга сабаб бўлди.
Мамлакатнинг айрим ҳудудларида экинлар ювилиб, одамларнинг турмуш шароитига таъсир кўрсатди.
2023 йилда Шарқий Африка қисман Эль-Ниньо иқлим феномени сабаб бўлган сув тошқинлари ва кўчкилардан қаттиқ зарар кўрди.
Танзания метеорология агентлиги ёмғирнинг бу ойда давом этиши ҳақида огоҳлантирди.