Бугун 27 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Танзанияда бинонинг қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 30 нафарга етди

Танзанияда бинонинг қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 30 нафарга етди

Дорус-Саломда (Танзания) бинонинг қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони қарийб 30 кишига етди. Бу ҳақда Citizen портали ҳукумат вакилига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, қулаган бинода 10 кундан кейин якунланган қутқарув операцияси натижасига кўра, 29 киши ҳалок бўлгани аниқланди, вайроналар остидан 84 нафардан ортиқ киши қутқариб олинди.

Эслатиб ўтамиз, энг катта бозор жойлашган Кариакоу ҳудудида 16 ноябрь куни тўрт қаватли бинонинг қулаши содир бўлган эди. Ўшанда 13 киши ҳалок бўлгани ва 42 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳукумат матбуот котиби Тобиас Макобанинг сўзларига кўра, ҳодиса юзасидан олиб борилаётган тергов давомида бино эгаси қўлга олинган. Танзания президенти Самия Сулуху Ҳасан бош вазир Кассим Мажалива бошчилигида Кариакудаги барча биноларнинг ҳолатини текширишни буюрди

Киритилди: Бугун 10:49. Ўқилди: 185 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!