Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Танзанияда 2та автобус ёниб кетди

Танзанияда 2та автобус ёниб кетди

Танзаниянинг Килиманжаро вилоятидаги иккита автобус ўртасидаги даҳшатли тўқнашувда камида 40 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Xinhua хабар берди.

Ҳодиса 28 июнь куни Саме туманида юз берган. Танга вилоятига кетаётган йўловчи автобус қарама-қарши йўналишда, яъни Самедан Мошига кетаётган микроавтобус билан тўқнашган. Шундан сўнг иккала автобусда ҳам ёнғин чиққан

Воқеа жойидан 40 та жасад топилган, 23 нафар жароҳатланганлар эса зудлик билан шифохонага етказилган. Қутқарув ва қидирув ишлари давом этмоқда, деган Килиманжаро минтақавий ёнғин-қутқарув қўмондони Жеремиаҳ Мкомаги.

Дастлабки маълумотларга кўра, автобуслардан биридаги йўловчилар тўйга кетаётган бўлган. Автоҳалокатдан сўнг воқеа жойига ўт ўчирувчилар, полиция ва тиббиёт ходимлари жалб этилган.

Киритилди: 23:05 29.06.2025. Ўқилди: 222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!