Бугун 11 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Танклар ишлаб чиқариш ЯИМни оширади, лекин яшаш сифатини яхшиламайди"

A A A
"Танклар ишлаб чиқариш ЯИМни оширади, лекин яшаш сифатини яхшиламайди"

Россиялик иқтисодчи Сергей Гуриев Самарқандда ўтаётган ЕТТБ йиллик саммити сессияларидан бирида онлайн чиқиш қилган.

Гуриев саволарга жавоб бера туриб, Россияда ЯИМ қисқариши кутилганидан камроққа қисқаргани сабабларига тўхталган. Гуриев бунга сабаблардан бири ўлароқ нефть ва газга санкциялар кечроқ жорий қилингани, шунингдек, санкциялар таъсирини юмшатган Россия иқтисодий блокининг қарорларини санаган. Россияда монетар сиёсат юритувчилар санкцияларга учраган Эрон, Венесуэла сиёсатчиларидан ёки Туркияда монетар сиёсат олиб бораётганлардан малакалироқ деган қарашларни урғулаган.

Гуриев ЯИМ кўрсаткичлари чалғитувчи характерларини тушунтира туриб, масалан, 1 миллиард долларлик танклар ё артиллерия снарядлари ишлаб чиқариш ЯИМни 1 миллиард долларга ошириши, лекин бу яшаш сифатига ижобий таъсир этмаслигини қайд этган. Гуриевга кўра, истеъмол талаби ва савдо айланмасининг 10%гача қисқаргани Россиядаги иқтисодий ҳолат ҳақида кўпроқ сигнал беради.

Киритилди: 14:16 17.05.2023. Ўқилди: 1243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!