Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Таниқли турк актёри собиқ рафиқасига таҳдид қилганми?

Таниқли турк актёри собиқ рафиқасига таҳдид қилганми?

Таниқли турк актёри Озжан Денизнинг собиқ рафиқаси "Хюрриет" нашрига интервью бериб, унда уларнинг оилавий ҳаётидаги ҳайратга соладиган тафсилотлар ҳақида гапирди.

Фейза Aктаннинг сўзларига кўра, Озжан Дениз уни мунтазам равишда камситган ва ҳатто полицияга қўнғироқ қилмоқчи бўлганида жисмоний зўравонлик билан таҳдид қилган.

«У мени ҳақорат қиларди, эркинлигимни чекларди ва ҳаётимга таҳдид қиларди. Ҳозир судда тақдим этилаётган ҳужжатларда ҳамма нарса батафсил тасвирланган», – деди Фейза.

Эслатиб ўтамиз, эр-хотиннинг ажрашиш жараёни узоқ вақт олдин якунланганига қарамай, суд жараёни давом этмоқда. Асосий муаммоли масала – Фейза ва унинг ўғли Озжаннинг уйини талаб қилмоқда.

Киритилди: 14:34 23.01.2021. Ўқилди: 2289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!