"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ устози Оле Гуннар Сульшер португалиялик Рубен Аморим истеъфога чиқарилгач, манкунианликлар бошқарувига қайтмоқчи.
Indykaila News хабарига кўра, норвегиялик мутахассис "Манчестер Юнайтед"да ишлаш учун маошидан воз кечишга тайёр. Скандинавиялик мураббий ҳеч бўлмаганда 2025/2026 йилги мавсум охиригача жамоа бош мураббийи ўрнини эгаллашни жуда хоҳламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Оле Гуннар 2018-2021 йилларда ҳам жамоани бошқарган.
Англия Премьер-лигасининг 20-туридан сўнг "Манчестер Юнайтед" 31 очко жамғариб, турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.