Бугун 6 апрель, 2020 йил, душанба

O'ZB

Таниқли актёр карантин вақтида эшаги билан бирга овқатланди (ВИДЕО)

Таниқли актёр карантин вақтида эшаги билан бирга овқатланди (ВИДЕО)

Коронавирус пандемияси туфайли уйда изоляция қилинган актёр Арнолд Шварценеггер Виски лақабли пониси  ва Лулу лақабли кичкина эшаги билан овқатланган.

Ҳайвонлар Калифорниянинг собиқ губернатори еган салат билан қизиқишган. Эгасига биринчи бўлиб Виски келган, Шварценеггер озуқасини у билан баҳам кўрган, шундан кейин Лулу нима бўлаётгани билан қизиққан ва у ҳам яқинлашди. Актёр унга ҳам шундай муносабатда бўлди. Кейин у яна салат баргини Виски билан бўлишди, лекин у тинчланмади ва эгасининг ликопчасини ялади.

– Бу меники, – актёр кулиб, қўли билан бироз силтаб қўйган.

Коронавируснинг тарқалиши сабабли, Шварценеггер ҳаммани уйда бўлишга ундайди ва карантин қандай кетаётгани ҳақида мунтазам равишда видеолавҳалар бериб боради. Актёр уй ҳайвонлари билан вақт ўтказади, сайр қилади ва китоб ўқийди.

 

Киритилди: 19:52 22.03.2020. Ўқилди: 2343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!