Жаҳон озиқ-овқат дастури Х-даги постда огоҳлантиришича, Ғазо марказидаги барча новвойхоналар жиддий таъминот танқислиги сабабли ёпилди.
«Нон кўп оилалар учун ҳаёт манбаи бўлиб, кўпинча улар олиши мумкин бўлган ягона озиқ-овқат. Ҳозир эса бу ҳам қўлдан сирғалиб чиқиб кетмоқда», - дея таъкидлади БМТ агентлиги.
Исроил Ғазо шимолидаги Байт Лаҳия шаҳрида 10 кишини ўлдирди.
Ғазо марказидаги Байт Лаҳия шаҳарчасидаги ал-Маншийя ҳудуди Исроил томонидан ўққа тутилиши оқибатида камида 10 нафар фаластинлик, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди.