Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиганлар учун ажратилади — Ҳукумат қарори

Таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиганлар учун ажратилади — Ҳукумат қарори

Вазирлар Маҳкамасининг 16 сентябрдаги 579-сонли қарори билан таълим кредити ажратишга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Эндиликда:

➖ олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредитини фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратиш тизимини йўлга қўйиш;

➖ олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсатгичи “3” дан паст бўлган тақдирда, тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида таълим кредити ажратиш амалиёти жорий қилинади.

Шунингдек, олий таълим ташкилотлари талабалари учун таълим кредити улар тўғрисидаги маълумот Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг kontrakt.edu.uz ва HEMIS ахборот тизимида; ўрта-махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун эса улар тўғрисидаги маълумот prof.edu.uz ахборот тизимида мавжуд бўлган тақдирда ажратилади.

Киритилди: 12:02 19.09.2024. Ўқилди: 1188 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!