Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Таълим даргоҳидаги самарали тадбир

A A A
Таълим даргоҳидаги самарали тадбир

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьялари томонидан 2022 йил 8 сентябрь куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида муқаддам мазкур ўқув юрти талабаси ҳисобланган шахсга нисбатан кўрилган жиноят иши бўйича чиқарилган суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ва шу иш бўйича чиқарилган хусусий ажрим университет раҳбарияти, ўқитувчилари ва талабалари иштирокида муҳокама қилинди.

Шунингдек, тадбирда, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, сўнги вақтларда ёшлар ўртасида кўп содир этилаётган гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи, ақидапарастлик ғоялар билан йўғрилган материалларни тарқатиш ҳамда жамоат хавфсизлигига қарши содир этилаётган бошқа жиноятлар таҳлили, жиноятларни келиб чиқиш сабаблари ва уларни олдини олиш ҳамда ёш авлод вакилларини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларни турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилди.

Тадбирда университет проректори О.Юсуфжанов, ўқитувчилар ва талабалар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди

Киритилди: 17:44 08.09.2022. Ўқилди: 2682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!