АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи Маманазаров Абдусамад иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Талабалардан карантин пайтида шартнома пулини тўлашни талаб қилиш, акс ҳолда имтиҳонларга киритмаслик тўғрими?
❗️Карантин вақтида талабаларнинг масофавий таълими йўлга қўйилган, бироқ талабаларни шартнома шартларини бажармаганлик учун талабалик сафидан четлатиш кун тартибига киритилмаган.
✔️ Шартнома пулини тўламаган талаба имтиҳонга киритилади, бироқ курсдан курсга кўчирилгани тўғрисида буйруқ расмийлаштирилмайди.