Бунинг учун талаба барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари “аъло” бўлиши ҳамда ижодий ишда қатнашиши керак.
▪️Беруний
техника йўналишларида,
▪️Ибн Сино
тиббиёт йўналишларида,
▪️Навоий
гуманитар йўналишларда,
▪️Камолиддин Беҳзод
тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларида,
▪️Улуғбек
табиий йўналишларда,
▪️Худойберган Девонов
кинематография йўналишида,
▪️Бобур
тарих ва география йўналишларида,
▪️Паҳлавон Маҳмуд
жисмоний тарбия ва спорт йўналишларида,
▪️Имом ал-Бухорий
Ўзбекистон халқаро ислом академиясида,
▪️Тўлепберген Қаипбергенов ва Ибройим Юсупов
Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларида,
▪️Ислом Каримов
барча йўналишларда.
🔸Стипендия ким учун: бакалавриатда ўқиётган охирги икки курс талабалари учун.
- Беруний, Ибн Сино, Навоий, Камолиддин Беҳзод ва Улуғбек номли давлат стипендиялари бакалавриат таълим йўналишлари бўйича юқори курсларнинг ҳар минг нафар талабасига биттадан;
- Имом ал-Бухорий номли давлат стипендияси Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг уч нафар юқори курс талабасига;
- Худойберган Девонов номли давлат стипендияси кинематография соҳаси учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;
- Бобур номли давлат стипендияси тарих ва география йўналишлари учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;
- Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;
- Тўлепберген Қаипбергенов ва Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;
- Ислом Каримов номли давлат стипендияси ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига тайинланади.