Жорий йилнинг 26 март куни танловнинг ҳудудий босқичида Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти, Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали, Денов тадбиркорлик ва педагогика институти, Термиз давлат университети, Термиз муҳандислик-технология институти, Термиз давлат педагогика институти жамоалари иштирок этишди. Танлов якунида Термиз давлат педагогика институтининг “Жайҳун” жамоаси ғолиб деб топилди ва танловнинг минтақавий босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.
Танловнинг навбатдаги ҳудудий босқичи беллашуви Қашқадарё вилоятида 28 март санасида бўлиб ўтади.