Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Лойиҳага кўра, талабаларга академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:
Таклиф этилишича. академик таътил ўқув йилининг ҳар қандай қисмида, қуйидаги муддатларга берилади:
Академик таътил бериладиган талабалар ўз ихтиёрига кўра академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ва масофавий шаклига ўтказилади (агар ОТМда муайян таълим йўналиши бўйича бундай таълимнинг шакллари мавжуд бўлса). Мазкур тартиб ҳарбий хизматни ўташ учун академик таътил бериш ҳолатига нисбатан татбиқ этилмайди.
Талабага академик таътил берилиши уни ОТМдан четлаштириш деб ҳисобланмайди.
Академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.
Талабанинг академик таътил олиш ҳақидаги мурожаати бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилади.
Низом лойиҳаси муҳокамасида 5 мартга қадар қатнашиш мумкин