Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика ОТМ талабаларига ўқув йили давомида тенг улушларда камида 4 маротаба ўқиш учун тўловларни амалга ошириш имконияти тақдим этилган.
Муддатлар қуйидагича:
— 25%: 1-курслар учун 15 сентябргача, юқори курслар 1-октабргача;
— 50%: 1 январгача;
— 75%: 1 апрелгача;
— 100%: 1 июлгача.
Ушбу муддатлар 1-курслар учун Давлат қабул комиссияси томонидан, юқори курслар учун ОТМ ректори томонидан узайтирилиши мумкин.
Эслатма: бўлиб тўлаш имконияти супер-контракт учун ҳам амал қилади, фақат 4 га эмас, 2 га бўлиб тўланади.