Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Талабалар автобуси ҳалокатга учраши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Талабалар автобуси ҳалокатга учраши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Малайзиянинг Герик шаҳрида талабалар автобуси ҳалокатга учраши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, 33 киши жароҳат олди.

Бу ҳақда Перак штат ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумотига таяниб, The Star портали хабар бермоқда.

"Ўлган 15 нафардан 13 нафари воқеа жойида вафот этган, қолган икки нафари олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган”, — дейилади департамент хабарида. Ҳалок бўлганлар орасида 14 нафар талаба ва автобус ҳайдовчиси ҳам бор.

Автобус Йертихдан Танжунгга кетаётган эди. Магистраль йўлда автомобиль билан тўқнашиб кетган, шундан сўнг у ағдарилиб кетган. Автобус ичида жами 48 киши бўлган, улардан 43 нафари талабалар бўлган.

Киритилди: 11:15 09.06.2025. Ўқилди: 658 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!