Москвада уйқучи ҳайдовчилардан бири йўловчидан ухлаб тургунича машинасини " ҳайдаб кетишни" таклиф қилди.
Бир эркак Москва шаҳри марказидан Коньково туманига олиб бориш қўйишни сўраб, машина тўхтатганди. Бироқ ярим йўлга етгач, ҳайдовчи автомобилни тўхтатиб, ортиқ юра олмаслигини, бироз ухлаб олиши лозимлигини айтди. Бунинг устига таксичи йўловчидан ҳайдовчилик гувоҳномаси бор-йўқлигини сўраб, қониқарли жавоб олгач, уни рулга ўтиришга таклиф қилди. Натижада йўловчи то манзилига қадар машинани ўзи ҳайдаб келди.
Бу ғалати ҳодисани ўз телеграм-каналига ёзган йўловчи “Мана сизга ўз-ўзига хизмат!” деб изоҳ қолдирган.