Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Таиландда муссон ёмғирлари оқибатида қурбонлар сони 22 кишига етди

Таиландда муссон ёмғирлари оқибатида қурбонлар сони 22 кишига етди

Таиландда муссон ёмғирлари оқибатида юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 22 кишига етди, яна 19 киши жароҳат олди.

Bangkok Post газетасининг Табиий офатларга жавоб бериш ва бошқариш департаментига (DDPM) таяниб хабар беришича, табиий офатдан деярли 30 минг хонадон жабр кўрган.

Минтақада қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Шимолдаги Чианг Рай, Нан, Пҳаяо, Пҳетчабун ва Пҳраэ провинцияларида сув тошқини хавфи сақланиб қолмоқда.

Ҳар йили июнь-центябр ойлари орасида муссон ёмғирлари Жанубий Осиёда кенг кўламли табиий офатлар ва бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлади.

Киритилди: 20:00 26.08.2024. Ўқилди: 947 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!