Бугун 18 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Таиландда 300га яқин маймунлар қочиб кетишди

Таиландда 300га яқин маймунлар қочиб кетишди

Таиланднинг Лопбури провинциясидаги ҳайвонот боғидан 300га яқин маймун қочиб кетди. Бу ҳақда Bangkok Post нашри хабар берди.

Ҳодиса 16 ноябрь куни кечқурун Pho Khao Ton маймун болалар боғчасида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, қафас иншоотни силкитаётган маймунларнинг босимига дош бера олмаган, бунинг натижасида ҳайвонлар қочиб чиқиб кетган.

Қочиб кетган ҳайвонлар дўконлар ва маҳаллий аҳолининг уйларига кириб кетишган. Улар шунингдек, темир йўл вокзалини ва полиция бўлимини эгаллаб олишди. Маймунлар ўзлари топган барча озиқ-овқатларни олиб, шаҳар бўйлаб тарқалиб кетишди.

Таъкидланишича, эртаси куни 40 га яқин маймуннинг ўзлари одатдаги овқатланиш вақтида овқат учун қўрага қайтишган. Таиланднинг Миллий боғлар, ёввойи табиат ва ўсимликларни муҳофаза қилиш департаменти қолган маймунларни қўлга олиш учун ходимларни юборди.

Киритилди: Бугун 16:36. Ўқилди: 383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!