Бугун 12 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Таиландда 30 қаватли минора қулаб тушди

Таиландда 30 қаватли минора қулаб тушди

Таиланд давлат прокурорлари зилзиладан кейин Бангкокдаги офис биносининг қулаши билан боғлиқ бўлган 23 нафар шахс ва компания, жумладан, таниқли қурилиш магнати ва Хитой давлат компаниясига қарши расмий айблов қўйди, дея хабар беради Nation Thailand.

Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор. Улар стандартларга риоя қилмаслик ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбланмоқда.

Дастлабки тергов шуни кўрсатдики, бинонинг қулашига лойиҳа ва қурилишдаги камчиликлар сабаб бўлган. Амалдаги материаллар сифати ва технологик жараёнларга мувофиқлиги бўйича ҳам қоидабузарликлар аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 28 мартда Мьянмада рўй берган кучли зилзила натижасида Бангкокдаги Миллий аудит идорасининг қурилиш майдони қулаб тушган эди. Ҳодиса оқибатида 92 киши ҳалок бўлди, 9 киши жароҳатланди, 4 нафар ишчи ҳамон бедарак йўқолган.

30 қаватли минора қулаганида 30 фоиз қуриб битказилган ва Таиланддаги зилзиладан зарар кўрган ягона иншоот бўлган. Бу Таиланд тарихидаги энг ҳалокатли тузилмавий қулашлардан бири эди.

Киритилди: 00:30 10.08.2025. Ўқилди: 990 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!