Бугун 4 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Таиланд ва Малайзия сув тошқинларининг янги тўлқинига тайёрланмоқда

Таиланд ва Малайзия сув тошқинларининг янги тўлқинига тайёрланмоқда

Малайзия ва Таиланд шу ҳафта кутилаётган кучли ёмғир ва сув тошқинларининг янги тўлқинига ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда душанба куни мамлакат расмийлари маълум қилди, деб ёзади Reuters.

Аввалги тошқинлардан сўнг кўчирилган аҳолининг бир қисми ўз уйларига қайтди ва зарар кўрган ҳудудларда вазият ўнглана бошлади, бироқ расмийлар табиий офатларнинг янги тўлқинини кутяпти.

Малайзияда эвакуация бошпаналаридаги одамлар сони якшанба куни 152,000 дан 128,000 га камайгани ҳақида хабар берган.

Маҳаллий маъмуриятнинг маълум қилишича, энг кўп зарар кўрган шимоли-шарқий Келантан штати 4 декабрдан бошлаб яна сув тошқинига дуч келади.

Таиланд метеорология департаменти жанубдаги аҳоли 3-5 декабрь кунлари кучли ёмғирлар, шунингдек, тошқинлар, айниқса, тоғ ёнбағирлари ва тоғли ҳудудлардаги сув каналлари яқинидан эҳтиёт бўлишлари кераклигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Малайзия ва Таиландда кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида 27 киши ҳалок бўлган, ярим миллиондан ортиқ хонадон жабрланган эди.

Расмийлар буни сўнгги ўн йилликдаги энг даҳшатли сув тошқини деб ҳисобладилар.

Киритилди: 16:32 03.12.2024. Ўқилди: 435 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!