Таиланд она қироличаси Сирикит вафот этди, давлат хизматчилари учун бир йиллик мотам эълон қилинди — Associated Press.
Қироллик саройи бюроси баёнотига кўра, 93 ёшли она қиролича Сирикит Бангкокдаги шифохонада вафот этган. У 2012 йилда инсултга учраган ва шундан бери деярли жамоатчилик ҳаётида иштирок этмаган. Унинг эри, қирол Пҳумипон Адулядет, 2016 йил октябр ойида вафот этган эди.
Таиланд бош вазирининг хабар беришича, мамлакатдаги барча ҳукумат идораларида давлат байроғи бир ой туширилган ҳолда туради, давлат хизматчилари эса бир йил давомида мотам тутади.
"Сирикит Таиландда катта ҳурмат ва муҳаббатга сазовор бўлган. Унинг портретлари уйлар, офислар ва жамоат жойларини безаб турган, туғилган куни эса мамлакатда Оналар куни сифатида нишонланган. Сирикит камбағал аҳолига ёрдам бериш, анъанавий ҳунармандчилик анъаналарини сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қироллик лойиҳаларини назорат қилган", дея ёзмоқда Associated Press.