Москва шаҳридаги ДБКТМ 26-сонли архитектура, дизайн ва муҳандислик коллежи Ўзбекистон фуқаролари учун БEПУЛ ЎҚИШНИ ташкил қилади.
Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова маълум қилди.
Шанба куни Венгрия пойтахтида бир неча минг киши Бош вазир Виктор Орбаннинг Будапештда Хитой университетини қабул қилиш тўғрисидаги қарорига қарши норозилик намойиши ўтказди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
2021 йил 3 июнда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги №338-сонли қарори қабул қилинди.
АҚШлик педагоглар харажатлари АҚШ томонидан, Россияликларники эса Россия томонидан қопланади. Улар бизнинг ўқитувчилар билан параллел равишда дарс ўтади, соатини олиб қўймайди. Хитойдан келаётган 1300 та компьютер синфлари харажатлари Хитой томонидан қопланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.
2021 йил 14 январдаги 6141-сонли Президент Фармонига асосан Абдуқодир Ҳамидович Тошқулов Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тайинланди.
Кеча вазирлик инкор этгани ва ахборот хизмати раҳбари Фарход Бабашев томонидан телеграмм каналлар-у ОАВни ёлғон маълумот тарқатганликда айблашига қарамай бугун сенатор, Термиз давлат университети ректори Абдуқодир Тошқуловни Олий ва ўрта махсус таълим вазири бўлгани эълон қилинди.
Ҳукумат қарорига кўра, маҳалла тизимида 3 йиллик стажга эга, эгаллаб турган лавозимида 1 йилдан бери ишлаётган ходимларга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тавсияномалар беради.
Ижтимоий тармоқларда, жумладан, телеграм каналларда қўшни давлатлардан имтиҳонсиз Ўзбекистонга ўқишни кўчириш мумкинлиги, бунинг учун 15 февралгача аризалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида қабул қилиниши тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.
Ўзбекистонда ажримларнинг 15 фоизи бепуштлик оқибатида бўляпти. Бунда нафақат аёлларнинг, балки эркакларнинг ҳам бепуштлиги кузатилади... Мен жинсий тарбия ҳақида гапирганимда блогер ва журналистларимиз мутлақо нотўғри тушунишди.
Бундай имтиҳонларни инсон омилининг иштирокисиз ва адолатли, холис ўтказиш бўйича талаблар қўйилади.
Халқ таълими вазирлиги карантиндан кейинги биринчи ўқиш ҳафтасини қандай ташкил этиш бўйича баъзи маслаҳатларни келтирди