Бугун 15 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Энди Ўзбекистон фуқаролари Москвадаги коллежда бепул ўқишлари мумкин

Энди Ўзбекистон фуқаролари Москвадаги коллежда бепул ўқишлари мумкин

Москва шаҳридаги ДБКТМ 26-сонли архитектура, дизайн ва муҳандислик коллежи Ўзбекистон фуқаролари учун БEПУЛ ЎҚИШНИ ташкил қилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

"Ташкил этилиши режалаштирилган гуруҳлар:

24 июнь – Пайвандлаш технологиялари (15 кишидан иборат гуруҳ), аризалар 23 июнга қадар қабул қилинади.

Жадвал: Душанба - жума: 17:30 - 21:30; шанба: 10:00 - 18:00.

28 июнь - Ғишт терувчи (ғишт терувчилар, 15 кишилик гуруҳ), аризалар 27 июнга қадар қабул қилинади.

Жадвал: Душанба - шанба: 19:00 - 22:00.

28 июнь – Бўёқчи-безакчи (маляр) (15 кишидан иборат гуруҳ), аризалар 27 июнга қадар қабул қилинади.

Жадвал: Душанба - чоршанба: 19:00 - 21:30; шанба: 9:00 - 17:00.

Ўқишни муваффақиятли тугатганингиздан сўнг сиз қуйидаги имкониятларга эга бўласиз:

✅ қурилиш ташкилотларида иш топиш имконияти;

✅ давлат таълим ташкилотининг ишчи касби тўғрисидаги гувоҳнома;

✅ малака паспорти (Skills passport).⠀

Мурожаат учун: +7 (991) 789-31-08

Анкетани қуйидаги ҳаволада тўлдиринг:
👉 https://forms.gle/4R4MBumTzgtbdYHj8", дейилади хабарда.

Киритилди: 16:31 23.06.2021. Ўқилди: 1850 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!