Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Taftish.uz собиқ раҳбари 33,3 минг долларни талон-торож қилганликда айбланиб сиртдан қамоққа олинди

A A A
Taftish.uz собиқ раҳбари 33,3 минг долларни талон-торож қилганликда айбланиб сиртдан қамоққа олинди

Taftish.uz интернет нашри собиқ раҳбари Ғайрат Абераев фирибгарлик, хусусан, фуқароларни алдаш орқали жами 33,3 минг долларни талон-торож қилганликда айбланмоқда. Унга нисбатан сиртдан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Taftish.uz интернет нашри собиқ раҳбари Ғайрат Абераевга нисбатан сиртдан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти прокуратураси ахборот хизмати хабарига таяниб, Telegram`даги GENERALISSIMUS канали маълум қилди.

Мазкур хабар вилоят прокуратурасининг Telegram`даги саҳифасидан олиб ташланган ва кейинчалик носозлик туфайли юз бергани ва яқин орада хабар қайта жойлаштирилиши айтилди.

Хабарга кўра, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Шофиркон тумани бўлими томонидан Абераевга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Айблов
Прокуратуранинг қайд этишича, Ғайрат Абераев Шофиркон тумани ҳудудида яшовчи фуқароларни алдаб, Taftish.uz сайтининг ижтимоий тармоқлардаги канали орқали уларнинг муаммоларини ҳал қилиб бериш эвазига жуда кўп миқдордаги пулларини олиб, шахсий эхтиёжларига ишлатиб юборган.

Киритилди: 17:42 07.11.2023. Ўқилди: 1632 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!