Жорий йил 6-9-июл кунлари Туркиянинг Анқара шаҳрида таеквондо WТ бўйича 10-Туркия Очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этди.
Кадетлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида тўрт кун давом этган мусобақада терма жамоамиз жами 8 та медал қўлга киритиб, мухлисларни хурсанд этди ва мусобақани юқори нотада якунлади.
Катталар тоифасида:
1. Никита Рафалович
1. Жасур Жайсунов
1. Мадинабону Маннопова
2. Нажмиддин Қосимхўжаев
3. Омонжон Отажонов
Ўсмирлар ўртасида:
3. Лайло Ҳасанова
Кадетлар ўртасида:
1. Ислом Акчурин
1. Азизбек Сатторов
Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада умумий ҳисобда 5 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди. Катталар ўртасидаги беллашувларда ғолибликни қўлга киритган спортчиларимиз Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлида 20 рейтинг очкосига эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, катталар тоифасидаги Ўзбекистон терма жамоаси 2022-йилги “Turkish Open” мусобақасини иккита кумуш ҳамда битта бронза медали билан якунлаган эди.