Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Тошкентда ўлдирилди

Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Тошкентда ўлдирилди

Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган собиқ мураббий, директор Ким Жин Ёнг Тошкентда ўлдирилди. Манбага кўра, унинг қотили ҳам корейс миллатига мансуб.

18 июнь куни Ташқи ишлар вазирлиги "15 июнь куни Тошкентда яшовчи икки корейс фуқароси жароҳат олди ва бири корейс фуқароси 16 июнь куни маҳаллий касалхонада вафот этди" дея маълумот берди. Вазирлик марҳумнинг шахсини ёки жиноятчиларни ошкор қилмади.

Кейинроқ KBS нашри директор Кимни у билан бирга ишлаган катта ёшли киши пичоқлаганини ва операция қилиш учун касалхонага олиб борилганини, аммо эртаси куни вафот этганини хабар қилди.

Ҳодиса содир бўлган куни гумонланувчи ва Ким марҳумнинг уйида бўлишган. Кейин иккаласи ўртасида тортишув чиққан ва директорни пичоқлашган. Жиноятдан кейин пичоқлаган шахс қочиб кетган, аммо маҳаллий полиция томонидан ҳибсга олинган.

Маълумот учун, Ким бошчилигида таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси биринчи марта Олимпиадага тўртта йўлланмани қўлга киритганди.

Киритилди: 19:29 20.06.2021. Ўқилди: 6928 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!