🧠 Олимларнинг таъкидлашича, ит билан мулоқотдан сўнг организмда кортизол — стресс гормони даражаси пасаяди. Шу билан бирга, окситоцин — яқинлик, меҳр ва ижобий ҳиссиётлар билан боғлиқ гормон миқдори ортиши мумкин.
Бундай таъсир инсоннинг руҳий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатиб, стрессни камайтириш ва асаб тизимини тинчлантиришга ёрдам беради.
🐕 Қизиғи шундаки, бунинг учун ит албатта инсоннинг ўзига тегишли бўлиши шарт эмас. Тадқиқотларда бегона ит билан мулоқот қилишда ҳам шунга ўхшаш ижобий таъсир кузатилгани қайд этилган.
❤️ Шундай экан, ёнингизда меҳрибон тўрт оёқли дўстингиз бўлса, уни эркалаб, бир неча дақиқа бирга вақт ўтказиб кўринг!
Эслатма: бу каби тадқиқотлар ит билан мулоқот ва стрессга оид қисқа муддатли физиологик ўзгаришларни кўрсатади. Уни барча касалликларнинг олдини олиш ёки даволаш воситаси сифатида қабул қилмаслик керак.