Бугун 2 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тадқиқот: Инфарктдан сўнг юрак фаолиятини самарали тиклаш йўли топилди

 Тадқиқот: Инфарктдан сўнг юрак фаолиятини самарали тиклаш йўли топилди

🫀 Юрак хуружини ўтказган беморларда кўпинча касалликдан сўнг зарарланган мушаклар ўрни чандиқ билан қопланади. Бу эса юракнинг организмга қон ҳайдаш қобилиятини заифлаштиради ва юрак етишмовчилигини юзага келтиради.

📰 Буюк Британияда чоп этиладиган “Nature Cardiovascular Research” халқаро журналида эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра, инсон танасидаги GPNMB оқсили инфарктдан кейин юрак тўқимаси тикланишида муҳим роль ўйнайди.

🔬 Олимлар томонидан жониворларда ўтказилган тажриба жараёнида суяк кўмигининг иммун ҳужайралари GPR39 молекуласи билан биргаликда юрак фаолиятини тиклашга ёрдам берувчи GPNMB оқсили ишлаб чиқариши маълум бўлди.

➡️ Синов чоғида қуйидаги таҳлиллар қўлга киритилди: инфарктдан кейин бир ой ўтгач, GPNMB оқсилидан маҳрум бўлган ҳайвонларнинг 67 фоизида юрак соҳасида кучли чандиқлар кузатилди.Оқсил даражаси меъёрида бўлган жониворларда эса бу кўрсаткич атиги 8 фоизни ташкил этди.

✅ Тадқиқотчилар хулосасига кўра, ушбу янгиликдан юрак хуружи асоратларини бартараф этувчи янада самарали дори воситаларини яратишда фойдаланиш мумкин.

Киритилди: Бугун 15:45. Ўқилди: 335 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!