Табиий шарбатлар ва қаҳва эса аксинча, руҳиятни ҳимоя қилади. Олимлар 188 минг киши орасида сўровнома ўтказишди ва қизиқарли хулосаларга келишди:
• Кунига бир мартадан ортиқ шакарли ичимликлар ичиш депрессия хавфини 14% га оширади.
• Шакарни ўрнини босувчи сунъий қўшимчалар қўшилган ичимликлар жиддийроқ хавф туғдиради: кунига бир мартадан ортиқ портсия депрессия хавфини 23% га оширади.
• Соф мева ёки сабзавот шарбатларини мунтазам истеъмол қилиш депрессия хавфини 19% га, қаҳва эса 12% га камайтиради.
Агар зарарли ичимликларни фойдали ичимликка алмаштирсангиз, хавфлар камаяди. Мисол учун, кола ўрнига табиий апельсин шарбати.