Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингидаги баллари эълон қилинди

Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингидаги баллари эълон қилинди

Савдо-саноат палатаси сайтида Тадбиркорлик субектларининг барқарорлик рейтинги тест режимида ишга туширилди.

Рейтинг тоифаси ва баллари солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетида ҳам акс этмоқда.

Солиқ қўмитасига кўра, платформа вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базасига интеграция қилиш жараёнида тест режимида ишламоқда. Рейтингни тўлиқ ва тўғри баҳоланиши ҳамда мезонлар кесимида аниқлаш методикаси билан 15-февралдан кўриш имконияти яратилади.

Рейтингда тадбиркорлик субъектлари қуйидаги тоифаларга ажратилади:

  • AAA, AA ва A тоифалар – юқори барқарорлик рейтинги;
  • BBB, BB ва B тоифалар – ўрта барқарорлик рейтинги;
  • CCC, CC va C тоифалар – қониқарли барқарорлик рейтинги;
  • D тоифа – қуйи барқарорлик рейтинги.

Паст балл олган корхоналарга жазо чоралари қўлланилмайди.

Юқори баллга эга тадбиркорлар рағбатлантирилади. Агар тадбиркор энг юқори ААА тоифадаги рейтингга эга бўлса:

  • солиқ органлари томонидан текширишлар ўтказилмайди;
  • ҚҚСдан ҳосил бўлган солиқ суммаси бир кунда қайтарилади (амалдаги муддат 7 кундан 30 кунгача);
  • ҚҚСдан бошқа солиқ турлари бўйича ҳосил бўлган ортиқча солиқлар суммалари уч кунда қайтариб бериш (амалда 10 кундан 15 кунгача) юзасидан қўшимча преференциялар берилади.

Яна бир рағбатлантириш – солиқ ва божхона органларида товарларни импорт қилиш вақтида тўланган солиқларни ҳисобга олиш тизими жорий қилинмоқда.

Киритилди: 23:16 10.02.2024. Ўқилди: 3189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!