Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Тадбиркордан 500 доллар ва 500 минг сўмлик мевалар талаб қилган Чорсу бозори ишчисига жиноий иш очилди

Тадбиркордан 500 доллар ва 500 минг сўмлик мевалар талаб қилган Чорсу бозори ишчисига жиноий иш очилди

Тадбиркордан 500 доллар ва 500 минг сўмлик мевалар талаб қилган Чорсу бозори ишчисига жиноий иш очилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди. 

Маълум бўлишича, “Эски-Жува” АЖ бўлими мутахассиси бозорда фаолият юритаётган тадбиркорга келиб унга ижарани вақтида бермаётганини, дўкони чегарадан чиқиб кетганини айтиб, агар ишини давом эттиришни хоҳласа 500 доллар ва 500 минг сўмлик мевалар беришини талаб қилган. Тадбиркор мутахассисга қанча тушинтиришга уринса ҳам у тушинмаган. Шундан сўнг тадбиркор ҳуқуқ тартибот органларига вазиятни айтишга мажбур бўлган. Мурожаатдан сўнг махсус операция тузилган ва бозор ходими 500 долларни олаётганда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган. 

Ҳозирда ушбу иш бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Киритилди: 20:48 20.06.2020. Ўқилди: 2015 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!