Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Табиий газ "ўғрилари" қўлга тушди

Табиий газ "ўғрилари" қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ҳ.Ч. “Паргос” МФЙ ҳудудидаги хонадонда табиий газ ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатиб, 227 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Фурқат тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Э.Х. хонадонида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 107,7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:25 20.11.2026. Ўқилди: 583 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар