Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Табиий газ учун йиғилган маблағларни қўлга киритган раҳбарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Табиий газ учун йиғилган маблағларни қўлга киритган раҳбарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.” оилавий корхонаси раҳбари С.Б. “Yangiariqtumangaz” газ таъминоти бўлимига қарашли бинода шартнома асосида “Paynet” тизими агенти сифатида аҳолидан хизматлар учун тўловларни қабул қилиш фаолиятини йўлга қўйиб, 2020 йилнинг сентябрь-декабрь ойларида ҳудуддаги 183 та хонадондан табиий газ таъминоти учун қабул қилинган 46,6 млн сўмни, фуқароларнинг ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан истеъмолчининг шахсий ҳисоб-рақамларига ўтказмасдан фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан С.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:18 02.02.2021. Ўқилди: 2403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!