Миср нефть вазирлигига Offshore Shukheir Oil Company (Osoco) нефть-газ компаниясидан Сувайш кўрфазида баржа ағдарилиб кетгани ҳақида хабар келди, дея хабар беради Reuters.
Вазирликнинг таъкидлашича, «Adam Marine 12» Мисрнинг энг муҳим савдо артерияси бўлган Сувайш каналидан 300 км жанубда, Қизил денгизнинг Габаль ал-Зейт (Gabal El-Zeit) ҳудудида жойлашган. Бу ҳудуд Қизил денгиздаги асосий нефть қазиб олиш жойларидан бири ҳисобланади. Воқеа каналдаги навигацияга таъсир қилиши кутилмаяпти.
Манбаларга кўра, камида тўрт киши ҳалок бўлган, олти киши бедарак йўқолган ва 21 киши қутқарилган.
Кечқурун янги манзилга кетаётганда кема ағдарилиб кетган.