Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Сурхондарёдаги мактаб ҳовлисидан 3-синф ўқувчисининг жасади топилди

Сурхондарёдаги мактаб ҳовлисидан 3-синф ўқувчисининг жасади топилди

Сурхондарё вилояти прокуратураси "ғайриодиий ўлим" бўйича маълумот берди.

Маълум қилинишича, 27 сентябрь куни Денов туманида яшовчи М.Қ. (аёл) ўзига олдиндан таниш бўлган, 2013 йилда туғилган вояга етмаган З.Қ.ни Сариосиё туманига олиб бориб, кейин уйига қайтиб келган вақтида вояга етмаган З.Қ.нинг соғлиги ёмонлашади.

Буни била туриб, унинг ҳаёти хавф остида қолганлиги ва ўзини-ўзи ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум бўлганлигини англаган ҳолда З.Қ.га ёрдам кўрсатмасдан, шу маҳаллада жойлашган мактаб ҳовлисига олиб бориб ташлаб кетганлиги оқибатида вояга етмаган ўқувчи мактаб ҳовлисида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 28 сентябрь куни Денов тумани прокуратураси томонидан М.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани айтилади.

"Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари туман ИИБ ТБ томонидан олиб борилмоқда.

Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинди",— дейилади хабарда.

Киритилди: 20:36 28.09.2022. Ўқилди: 5273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!