Бугун 19 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Сурхондарёда йўловчи поезди Nexia’ни уриб кетди

A A A
Сурхондарёда йўловчи поезди Nexia’ни уриб кетди

Сурхондарё вилоятидаги темир йўлнинг қўриқланмайдиган кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни йўловчи поезди уриб кетди. Бу ҳақда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 17 сентябрь куни 42 ёшли А.Ў. бошқарувидаги Nexia'да “Зартепа-Сурхон” бекатлари оралиғида жойлашган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ўтаётган вақтида эҳтиётсизликка йўл қўйган. Оқибатда машина Сариосиё-Термиз йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди билан тўқнашган.

Мазкур ЙТҲ оқибатида Nexia ҳайдовчиси турли даражадаги тан жароҳатлар билан Жарқўрғон туман тез-тиббий ёрдам марказий шифохонасига ётқизилган.

Киритилди: 20:39 21.09.2023. Ўқилди: 3574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!