Сурхондарё вилояти ҳокими Японияда “Вентфорет Кофу Спорт” клуби президенти Сатору Сакума билан учрашув ўтказди.
2023 йил июн ойида «Сурхон» ва «Вентфорет Кофу» футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланганлигини қўллаб-қувватлаймиз. Бу ҳамкорлик орқали Осиёда футбол салоҳияти юқори бўлган Япония тажрибасини Сурхондарё вилояти ёшларига ўргатиш, воҳамизда ушбу спорт турини ривожлантиришда яқиндан ҳамкорлик қилишни таклиф этамиз – дея таъкидлади Сурхондарё раҳбари учрашув аввалида.
Музокаралар давомида Сурхондарё вилоятида футбол академиясини ташкил қилиш, футбол мактабларини ривожлантириш, Япониядан футболчи ва тренерлар юборишга кўмак бериш, «Сурхон» ва «Ванфоре Кофу» футбол клублари ўртасида ўртоқлик учрашувлари, ўйинчилар алмашинуви, академияларда ўқишни ташкил қилиш, ўйинчилар ва тренерлар алмашиниувини йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди.
Якунда ўзаро ҳамкорлик шартномалари имзоланди.