Сурхондарё вилояти Термиз туманида узумнинг эртапишар чиллаки нави об ҳавонинг қулай келгани сабабли ҳар доимгидан эртароқ пишиб етилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Термиз тумани, “Халқобод” ҳудудидаги аҳоли хонадонларида узумнинг эртапишар (чиллаки) нави ғарқ пишибди. Одатда бу ҳудуд учун ҳам узумнинг бу нави бир неча кундан сўнг ҳосил йиғишга омил бўлиши керак эди. Аммо, бу йилги об-ҳавонинг ўзига ҳос келганлиги мазкур мевага ижобий таъсир қилган. Айни мана шу нав бозор расталарига ва дастурхонларга тортиқ қилишга шай. Ҳам етилган, ҳам айни тобида”, дейилади хабарда.