Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Сурхондарёда Тўпаланг сув омборидан ичимлик суви учун 361 км қувур тортилади

A A A
Сурхондарёда Тўпаланг сув омборидан ичимлик суви учун 361 км қувур тортилади


“Тўпаланг” сув омборининг қуйи қисмида босимни сўндириш, сувни тозалаш ва тарқатиш иншоотлари қурилади. У ердан туманлардаги сув тақсимлаш узелларигача жами 361 километр қувур тортилади. Бу тизим самарасида Сариосиё, Денов, Шўрчи, Қумқўроғон, Жарқўрғон, Бандихон, Қизириқ, Шеробод, Ангор, Музработ, Термиз туманлари ва Термиз шаҳридаги 1 миллион 700 минг аҳолининг сув таъминоти яхшиланади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 138 миллион доллар бўлиши ҳисоб-китоб қилинган. Уни 2024 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Бугунги кунда Сурхондарё вилояти аҳолисининг 46 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланмаган. Мавжуд ичимлик суви инфратузилмаси эскирган, сув шўрланган.

Киритилди: 21:57 11.08.2021. Ўқилди: 2767 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!