Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Ангор туманидаги автомактаб инспектори С.М. фуқаро А.га “Б” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини 1 ой муддатда ўқув машғулотларига қатнашмасдан имтиҳонларни ижобий ҳал қилиб олиб бериш эвазига 1,9 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланиб, текширув давомида ихтиёрий равишда қайтарган 1 млн сўми ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев кеча айнан юқоридаги каби ҳолатларни кескин қоралаб, бартараф этиш лозимлигини таъкидлаганди.