Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Сурхондарёда қарийб 115 миллион сўмлик “Марихуана”нинг савдоси пишмай қолди

Сурхондарёда қарийб 115 миллион сўмлик “Марихуана”нинг савдоси пишмай қолди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими, Жарқўрғон тумани ДХХ, вилоят ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Жарқўрғон тумани ҳудудида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланувига қарши курашиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада, мазкур туманда яшовчи фуқаро Э.Н. ва М.А.лар икки дона қора рангли полиэтилен пакетга солинган ўзига хос ўткир ҳидли, яшил рангдаги моддаларни шартли харидорга 112 миллион сўмга сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Ушбу моддалар экспертизадан ўтказилганда соф вазни 850 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, ўтган 2024 йил давомида вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан 55 та ҳолатда 193,33 килограмм гиёҳвандлик воситалари, 438 литр синтетик гиёҳвандлик воситалари ва 760 дона гиёҳвандлик таблеткалари ушлаб қолинган.

Киритилди: 18:42 08.01.2025. Ўқилди: 552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!