Бугун 20 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Сурхондарёда икки кластердан фермерлар фойдасига 7,1 миллиард сўм ундирилди

Сурхондарёда икки кластердан фермерлар фойдасига 7,1 миллиард сўм ундирилди

Сурхондарё вилоят давлат солиқ ва МИБ вилоят бошқармалари жойларда суд ҳамда бошқа органлар ҳужжатлари асосида ўз вақтида тўланмаган солиқ қарздорликларини ундириш чораларини кўрмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Жарқўрғон ва Қумқўрғон тумани бўлимлари иш юритувидаги ижро ҳужжатлари асосида икки туманда 76 та фермер хўжалигининг солиқ ва бошқа қарздорликларини ундириш юзасидан тегишли ҳаракатлар амалга оширилди. Бу жараёнда фермер хўжаликлари топширган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун кластерлар маблағни тўлаб бермагани аниқланди. Масалан, жарқўрғонлик фермерлар тумандаги “Сурхон текс” масъулияти чекланган жамиятига шартнома асосида ғалла ва пахта хом ашёсини топширган бўлса-да, уларнинг ҳақи ўз вақтида тўлаб берилмаган. Қумқўрғон туманида ҳам шундай ҳолатга йўл қўйилган.

МИБ Жарқўрғон ва Қумқўрғон туман бўлимларининг давлат ижрочилари олиб борган мажбурий ижро ҳаракатлари чоғида кластерлар ҳисобидан 7 миллиард 171 миллион сўм ундирилиб, Қумқўрғон туманидаги 39 та, Жарқўрғондаги 37 та фермер хўжалигининг солиқ ва бошқа қарздорликлари учун йўналтирилди.

Киритилди: Бугун 14:59. Ўқилди: 209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!