Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сурхондарёда бугундан бошлаб электр ишлаб чиқариш ҳажми ошади

Сурхондарёда бугундан бошлаб электр ишлаб чиқариш ҳажми ошади

Сурхондарёда бугундан бошлаб электр ишлаб чиқариш ҳажми ошади. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги биносида бўлиб ўтаётган сессияда Шавкат Мирзиёев маълум қилди, деб хабар беряпти Kun.uz мухбири.

Президентга кўра, 2022 йилда ишга тушган “Зарчоб-1” ва “Зарчоб-2” ГЭСларида йилига 201 миллион/киловатт соат электр ишлаб чиқарилмоқда. Бугун ишга тушадиган “Тўпаланг ГЭС”да йилига яна 467 миллион/киловатт соат электр ишлаб чиқариш қўшилади.

Шунингдек, давлат раҳбари вилоятда:

• оилавий тадбиркорлик дастурлари учун берилган 1,1 триллион сўмга қўшимча 200 миллиард сўм ажратиш;

• Жарқўрғон туманидаги Бизнес ва енгил саноат ҳамда Узун туманидаги Қишлоқ хўжалиги техникумлари бўш биноларида 1 минг ўқувчи ўрнига эга мономарказлар ташкил қилиш;

• бу мономарказларга Туркия, Япония ва Германиядан 10 нафар тажрибали мутахассисларни олиб келиб, замонавий касбларга ўқитишни йўлга қўйиш бўйича масъулларга топшириқ берди.

“Лекин бу жуда кам. Улуғбек Қосимов вилоят кластерлари билан бирга, 1 июлга қадар 118 та оғир маҳаллада касаначилик лойиҳаларини бошлаб, 10 минг аҳолини банд қилиш мажбуриятини олади”, деди Шавкат Мирзиёев.

Киритилди: 15:08 13.03.2023. Ўқилди: 2505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!