Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сурхондарёда афғонистонлик эркак пуллари ва бошқа нарсаларидан айрилди

Сурхондарёда афғонистонлик эркак пуллари ва бошқа нарсаларидан айрилди

Узун туманидаги Янги куч маҳалласида яшовчи Т.Х.нинг яшаш уйида афғонистонлик ишбилармон Д.Й.З. анчадан бери ижарада яшайди. У ҳудуддаги қўшма корхоналардан бирида экспедитор бўлиб ишлайди.

Яқинда унинг яшаш уйидаги 10 миллион сўм, 1900 АҚШ доллари, “Samsung А9” ва “Samsung J5” русумли 2 та уяли телефон аппарати, 1 дона “Dell” маркали ноутбук, ўзига тегишли фуқаролик паспорти, эркаклар қўл сумкаси ва унинг ичида пуллар ғойиб бўлди.

Бундан ажабланган меҳмон дарҳол ички ишлар органи ходимларига хабар қилади.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу жиноятни фуқаролар С.Р. ва Ш.Ж. содир этгани аниқланди. Улардан ашёвий далиллар олинди.

Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Киритилди: 17:58 19.09.2020. Ўқилди: 2551 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!