Бугун 10 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Сурхондарёда 5,3 кг “опий” моддаси мусодара қилинди

Сурхондарёда 5,3 кг “опий” моддаси мусодара қилинди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида катта миқдордаги наркотик модда мусодара қилинди.

Хусусан, ДХХ Чегара қўшинлари ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Термиз туманида ўтказилган тезкор тадбирда жами 5 дона ўрамдаги, умумий оғирлиги 5 кг 362 гр бўлган “опий” моддасини шартли харидорга сотаётган вақтида Термиз шаҳрида яшовчи, 1972 ва 1995 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро ушланди.

Уларга ушбу гиёҳвандлик воситалари қўшни Афғонистондаги наркокуръерлар томонидан етказиб берилган.

Таъкидлаш лозим, мазкур шахсларнинг бири муқаддам ўғирлик, иккинчиси эса гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноят содир этганликлари учун судланган.

Ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 12:35. Ўқилди: 363 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар