Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Сурхондарё вилоятида пиёз пишди

A A A
Сурхондарё вилоятида пиёз пишди

Сурхондарё вилояти Музработ туманида республикамизда биринчилардан пиёз маҳсулоти пишиб етилди.

Сурхон воҳасининг ўзига хос табиати ва миришкор деҳқонларининг меҳнати сабаб вилоятда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорларимизга биринчилардан бўлиб етказиб берилади. Хусусан, музработлик деҳқонлар асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан бири — пиёзни ҳар йилгидек биринчилардан етиштирди.

Айни пайтда туманнинг Меҳнатобод маҳалласида «Бир маҳалла — бир маҳсулот» тамойили асосида томорқа ер эгалари 425 гектар майдонга экилган пиёз маҳсулотини йиғиштириб олишмоқда. Ундан кутилаётган ҳосил 10 минг тоннадан ортиқни ташкил этади.

— Асл касбим ўқитувчи, — дейди шу маҳаллада яшовчи Шавкат Қиличев. — Ҳар йили 30 сотих томорқамда пиёзнинг эртаки навини етиштираман. Бу оиламга яхшигина қўшимча даромад келтиради. Шу меҳнатимиз ортидан тўйлар қиляпмиз, иморатлар қуряпмиз, машина оляпмиз. Бу йил 20 тонна ҳосил олишни режалаштирганман.

Дарвоқе, Музработ туманида ташкил этилган экспортга кўмаклашувчи логистика маркази орқали деҳқонлар шу ернинг ўзидан маҳсулотларни маҳаллий ва хорижга экспортини амалга оширмоқда.

Киритилди: 09:28 31.03.2024. Ўқилди: 2067 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!