Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ш.5.” хусусий корхонаси раҳбари К.Ч. Жарқўрғон тумани, “Меҳнат роҳат” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконидан харидорга кирим ҳужжати мавжуд бўлмаган алкоголь маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу дўконда савдога қўйилган умумий баҳоси 66,2 млн сўмлик тегишли ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги жами 1 542 дона алкоголь ва 354 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракалари ўтказилмоқда.